FACEBOOK – 15 ёшда! У ҳақда нималар биламиз?

Интернет оламидаги энг машҳур ижтимоий тармоқ ташкил этилганига 4 февраль куни 15 йил бўлди. Хўш, у ҳақда нималар биламиз?

1. «Facebook»нинг 2,13 млрд (2017 йил, декабрь) фойдаланувчиси бор.

2. Тармоққа ҳар ой қарйиб 2,5 миллиард фотосурат жойлаштирилади.

3. Агар «Facebook» мамлакат бўлганида аҳолиси сони бўйича Хитой ва Ҳиндистонни ортда қолдириб, биринчи ўринда бўларди.

4. Ундан фойдаланувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи АҚШдан бошқа давлатларда яшайди.

5. Сурия, Хитой, Ветнам ва Эронда «Facebook»ка таъқиқ қўйилган.

6. «Facebook» иловалари ишлаб чиқариш учун 800 минг нафар мутахассис бош қотиради.

7. Ижтимоий тармоқ 70 га яқин тилга ўгирилган.

8. Компаниянинг офислари дунёнинг Дублин, Лондон, Париж, Сидней, Торонто, Нью-Йорк, Чикаго, Атланта, Даллас ва Детроит каби машҳур шаҳарларида жойлашган.

9. «Facebook»нинг 2016 йилдаги соф фойдаси 10,21 млрд АҚШ долларини ташкил этган!