Қатар мухлиси қамоққа олинди

Буюк Британия фуқароси, Вулверхэмптонда яшовчи, «Арсенал» мухлиси Али Исо Аҳмад Бирлашган Араб Амирликларида қамоққа олинган. Унинг ҳибсга олинишига 22 январь куни бўлиб ўтган Қатар-Эрон учрашувига Қатар терма жамоаси либосини кийиб келгани сабаб бўлди.

Сиёсий сабабларга кўра, 2017 йил июнь ойидан бошлаб БААда Қатарга ҳар қандай кўринишда хайрихоҳлик қилиш таъқиқланган. Амирликлар ҳатто Осиё биринчилиги ўтказилаётган вақтда ҳам қатарликларни мамлакатга киритмаган. Қатар терма жамоаси эса мухлисларисиз ўтказган чемпионатида қитъада тенгсиз эканини кўрсатишди.

“The Independent” нашрининг хабар беришича, Алига 119 минг  евро жарима солиниши ёки 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.