Мессига “алданиб” қолманг

2013 йилда “Барселона” ҳужумчиси Месси таомномасини буткул ўзгартириб, чўчқа, мол гўштлари, таркибида хамиртуруш бўлган озиқ-овқатлар ва газланган ичимликлар истеъмол қилишни тўхтатган.

Маълум бўлишича, Леода тез-тез кўнгил айниши кузатилгандан сўнг шифокор Жулиано Позер футболчининг соғлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга киришган. У аргентиналик футболчига аввало таомномани ўзгартиришни тавсия қилган. Ундан тайёрланган маҳсулотлар – пицца ва оқ нон, чўчқа, мол гўштлари, тухум ва сут маҳсулотлари истеъмолидан тийилишни буюрган. Шунингдек, алкоголь ва Месси ниҳоятда хуш кўрадиган газланган ичимликларни таъқиқлаган. Буларнинг ўрнига сабзавотлар, мавсумий мевалардан кўпроқ истеъмол қилишни буюрган.

Шу вақтдан бери Месси шифокорнинг тавсиясига қатъий амал қилиб келмоқда. Демак, унинг реклама ролигида “Pepsi” ичиши ҳақиқатдан йироқ.