Туркияда 1200 йиллик Библиянинг ўғирланишига чек қўйилди

Туркия хавфсизлик кучлари 4 февраль куни Диёрбакир вилоятида контрабандачилар гуруҳини қўлга олди. Тинтув жараёнида уларнинг ёнидан милодий саккизинчи асрга мансуб бўлган қадимий Библия китоби топилган.

1200 йиллик Библия китобининг муқоваси чармдан ишланган бўлиб, олтин нақшлар билан зийнатланган. Хориждан харидор топиб уни сотишга уринган уч кишидан иборат гуруҳ аъзоларидан ташқари, ушбу ишга алоқадор яна уч киши ушланган.