Мамлакатимизда фуқароларни ҳарбий хизматга чақирув тартибида ўзгариш кутилаяпти

Айни пайтда амалда бўлган чақирув муддати ноқулай об-ҳаво шароити туфайли чақирув тадбирларини ўтказишда муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боисдан, эндиликда қишки чақирув ўрнига баҳорги чақирув жорий этилиши режалаштирилаяпти.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шу каби қатор омиллар туфайли чақирув муддати февраль-мартдан март-апрелга ўтказилади.

Мазкур тартиб қонунан кучга кирса, нафақат чақирилувчилар ва ота-оналар учун қулайликлар яратилади, балки ортиқча харажатларнинг олди ҳам олинади.