Хонанда Феруза туғилган кунини ресторанда нишонлагани учун жазоланди

Фото:Learn More

Тожикистоннинг машҳур эстрада юлдузларидан бири Феруза Ҳафизова  туғилган кунини дўстлар даврасида нишонлагани туфайли жазоланди.

Сабаби, мамлакат қонунчилигига биноан туғилган кунларни ўз уйидан ташқарида нишонлаш ман этилади. Шу боисдан, хонандага суд ҳукми билан 5000 сомоний (530 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.

Тожикистон Олий судининг маълум қилишича 2018 йилда 648 фуқаро шундай қонунбузарликлар содир этганликда айбдор, деб топилган ва улардан 3 миллион сомоний ($325,000) жарима ундирилган.

Бу ҳақда “Би-Би-Си” ўзбек хизмати хабар берган.