Назарбоев Каспий ҳақидаги конвенцияни имзолади

Фото:©Fotolia ekipaj

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев яқинда мамлакат парламенти томонидан тасдиқланган Каспий денгизининг мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.

Ўтган йилнинг 12 августида Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон давлатлари раҳбарлари Оқтов шаҳрида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолаган эдилар.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, иштирокчи давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган конвенция АҚШ ва НАТОга Каспийда мавқеларини ўрнатишга йўл қўймайди.

Каспий ҳақида қизиқарли маълумотлар:

у дунёдаги энг йирик ёпиқ сув ҳавзаси ҳисобланади;

олимлар ҳозиргача Каспийни денгиз деб аташ керакми ёки кўл деган масалада бир тўхтамга келганлари йўқ;

денгиз Шимол йўналиши бўйича 1000, Шарқ йўналиши бўйича эса 435 км га чўзилган;

энг чуқур нуқтаси 1025 метр;

денгиз Европа ва Осиё чегарасида жойлашган;

Каспий сувлари беш давлатнинг соҳилларини ювиб туради;

илмий тахминларга кўра, Қора ва Каспий денгизлари ўн минг йиллар муқаддам битта денгиз бўлган;

денгизга асосий сув Волга дарёсидан қуйилади;

унда балиқларнинг юзга яқин тури бор;

дунёда тайёрланаётган балиқ увилдириғининг асосий қисми  Каспий ҳиссасига тўғри келади. Энг қиммат увилдириқ “Олмос” бўлиб Эрон уни жуда кам миқдорда экспорт қилади ва у соф олтиндан ишланган идишга қадоқланади;

дунёдаги энг катта белуга (оқ бақра) балиғи ҳам Каспийда тутилган. 1921 йилда рус балиқчилари қармоғига илинган балиқнинг оғирлиги 1224 кг бўлган;

денгиз майдони Япония ҳудудидан катта ва  Германияникидан бироз кичик. Айни пайтда тахминан 371 000 кв. км тенг.