Энг хавфли кир ювиш кукуни

Фото:Shutterstock

Россиянинг «Росконтрол» мутахассислари кир ювиш кукнларининг самарадорлиги ва уларнинг инсон соғлигига кўрсатадиган таъсири бўйича тадқиқот ўтказган эдилар. Ўрганиш натижалари 8 февраль куни ташкилотнинг сайтида эълон қилинди.

Тестда «МИФ», “Tide”, “Sorti”, “BiMax”, “Clean”, OK/«Наша семья», «Биолан» и ҳамда болалар кийимлари учун мўлжалланган AOS /«Я родился» кир ювиш кукунлари синовдан ўтказилган.

Энг юқори балл барча жиҳатлар инобатга олинган ҳолда “Sorti” кукунига берилган. AOS /«Я родился» эса ташкилотнинг қора рўйхатига киритилди. Сабаби, у хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, самарадорлиги ҳам анча паст экан.

Шу ҳолат аниқланганки, барча кукнларда зарар келтириш миқдори белгиланган меъёрдан ортиқ. Бу борада фақатгина “Sorti” кукуни талабга жавоб берган.

Шу билан бирга, ташкилот мутахассислари ҳар қандай ҳолатда ҳам кир ювиш машиналари учун мўлжалланган кукнлардан қўлда кир ювишда фойдаланмасликни тавсия этган.