Интеллектуал мулк агентлиги Адлия тизимига ўтказилади

Фото:uslugijurista.ru

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралда қабул қилинган “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилади ва вазирлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги этиб қайта номланди.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Адлия вазирининг ўринбосари – директор бошчилик қилади.