Навоийда ўғлини сотаётган аёл ушланди

Фото: rep.ru

2019 йил 3 февраль куни вилоятнинг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Хатирчи тумани Чечак ота маҳалласида яшовчи З.С. уч ёшли ўғлини икки нафар шахсга 8000000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.