“O’zcharmsanoat”: пойабзал импорти икки баробар камайди

ФОТО:exhibitions24.eu

Бугунги кунда “O’zcharmsanoat” уюшмаси таркибида 800 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаяпти. 2018 йилда улар пойабзал чиқаришни 5,4 баробарга, чарм-атторлик маҳсулотларини 2 баробарга, чарм ишлаб чиқаришни 1,5 баробарга оширган. 151 миллион долларга яқин маҳсулот экспорт қилинган ҳолда, 2017-2018 йилларда тайёр пойабзал импорти 2 баробарга камайган.

Уюшма тизимида 2025 йилгача умумий қиймати 305,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 212 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар амалга ошса, 5 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

“O’zcharmsanoat” уюшмасининг ўтган йил якунлари ва жорий  йил режаларига бағишлаб “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган йиғилишида юқоридаги рақамлар келтирилди.