Венесуэла 350 млрд доллар зарар кўрган

Фото: votpusk.ru

Айни кунларда мураккаб вазиятни бошдан ўтказаётган Венесуэла иқтисодий санкциялар туфайли 2013 йилдан буён тахминан 350 млрд доллар миқдорида зарар кўрган.

Бу ҳақдаги маълумотларга кўра “савдо чеклови ва иқтисодий санкциялар туфайли мамлакат 2013-2017 йиллар мобайнида 1,1-1,6 ялпи ишлаб чиқаришни бой берган ва бундан кўрилган зарар миқдори 245-350 млрд долларни ташкил этади».