“Google” ақлли кроссовка яратмоқчи

Иллюстратив сурат

Американинг “Google” корпорацияси инсон вазнини ўлчаш имконига эга бўлган кроссовка яратишга қодир бўлган мутахассисларни ҳамкорликка таклиф этмоқда.

Бу ҳақда “CNBC” канали берган хабарга кўра, “Verily” (“Google”нинг шуъба корхонаси) компанияси охирги ойларда сармоядорлар билан бўлган учрашувларда бу турдаги кроссовкадан бир неча хилини намойиш этган.

Лойиҳага кўра, пойабзалда ҳаракат ва одам вазни ҳақидаги маълумот бериб турувчи мослама бўлиши лозим. Бундан ташқари, кроссовка эгасини қалтис ҳаракатлардан огоҳлантириши шарт.