Дастурчи ўзи ишлайдиган банкдан 1 миллион доллар ўғирлади

Иллюстратив сурат

“The South China Morning Post” газетасининг ёзишича, хитойлик дастурчи Цин Цишен “Huaxia Bank”ига қарашли банкоматларнинг “нозик” жойини топишга ва шу орқали бир миллион доллар миқдорида пул ўмаришга муваффақ бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу банкда дастурчи бўлиб ишловчи мутахассис банкоматлар ярим тундан сўнг нақд пул олинганини “сезмай” қолишини билиб қолган. Шундан сўнг у банкоматлардан бир йил давомида етти  миллион юан (бир миллион доллар) ечиб олиб, шахсий мақсадларига сарфлаган.

Охир-оқибат камомадни сезиб қолган банк маъмурияти полицияга мурожаат қилган. Дастурчи ўғирланган пулларни тўлиқ қайтаргани учун банк унга нисбатан қўзғатилган жиноий ишни ёпишни сўраган. Бироқ суд тергов якунланишига қарши чиққан. Энди у 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.