2018 йилда Сурияда 6964 нафар инсон қурбон бўлди

Фото: Pars Today

Сурия ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти (SNHR)нинг маълумотига кўра, 2018 йилда Сурия Араб Республикасида мамлакатда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар натижасида тинч аҳволи вакилларидан 6964 нафари ҳалок бўлган бўлса, улардан 4162 нафари бевосита президент Башар Асад тарафидаги кучлар томонидан ўлдирилган.

Мамлакатда ҳалок бўлганлардан 1436 нафари болалар, 923 нафари аёллардир. Ўтган йили ҳалок бўлган журналистлар сони 24 нафарни, тиббиёт ходимлари эса 53 нафарни ташкил этган.