Турк сериаллари ҳақида нималарни биламиз?

Фото: kinoteka.ru

Айни кунларда миллий телеканалларимизда турк киноижодкорлари томонидан яратилган бир нечта сериаллар  намойиш этилмоқда. Айниқса, тарихий мавзуларда олинган турк сериаллари юртдошларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Хўш, Туркия кино саноати ҳақида биз нималарни биламиз? Туркия жаҳон кино саноатида кино сериаллар бўйича АҚШдан сўнг иккинчи ўринда туришидан кўпчилик бехабар бўлса керак. Мамлакат ушбу соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, 2012-2018 йилларда кино саноатини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан 217,7 млн АҚШ доллари ажратилган. Миллий кино асарлари 150 та давлатга экспорт қилиниб, 350 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб олинган.