Россиядаги қамоқхонада маҳбуслар исён қилди

Фото:© drugoi. Иллюстратив сурат.

Россия Тергов қўмитаси ўзининг YouTube каналида ўта хавфли жиноятчилар сақланадиган ИК-7 муассасасида 31 январь куни бир гуруҳ маҳбуслар томонидан уюштирилган тартибсизликлар тасвирланган видеоёзувни намойиш қилди.

Тасвирларда муассаса ходимлари исёнчиларни тинчлантиришга уринаётганликлари акс этган. Маҳбуслар ёғоч таёқлар ва пўлат арқонлар билан маъмурият билан ҳамкорлик қилган 11 нафар маҳбусни калтаклаганлар.

Тергов идораси томонидан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Lenta. ru нинг маълум қилишича, мазкур жазони ижро этиш муассасасида жами бўлиб 800 га яқин рецидивист сақланмоқда.