Германияликлар Россия ва Хитойдан кўра кўпроқ АҚШдан хавфсирашлари маълум бўлди

Фото:tepler.ru

Бу АҚШнинг PRC тадқиқот маркази томонидан мамлакат аҳолиси ўртасида Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси олдидан ўтказилган сўров натижасидан маълум бўлди.

Сўровда қатнашган германияликларнинг ярми АҚШнинг жаҳондаги таъсири ортиб бораётганидан хавотирда эканликларини билдирган бўлсалар, аҳолининг 30 % Россия, 33% эса Хитойдан хавфсирашларини таъкидлаганлар.

Тадқиқот ўтган йилнинг май-август ойларида ўтказилган ва унда 25 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этган.

Бундан аввалроқ ўтказилган сўровда эса германияликлар мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳлар орасида россияликларни “энг ёқимсизлар”, деб  топган эди.