“АЭС – Ўзбекистоннинг миллий лойиҳаси, у билан фахрланиш керак”

Фото: rosatom.ru Илюстратив сурат

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган семинарда иштирок этган Халқаро атом агентлиги (МАГАТЭ) эксперти Жорж Ҳаддад мамлакатимизда қурилаётган биринчи атом электростанцияси хусусида ижобий фикр билдириб,  “Бу миллий лойиҳа, у билан фахрланса арзийди”, – деган.

 “O’zatom” матбуот-хизматининг маълум қилишича, эксперт “Сизлар бу лойиҳа билан фахрланишларингиз, уни амалга ошириш учун ҳамкорликда ишлашингиз керак. Дунёдаги ҳеч қайси мамлакат атом электростанциясини мустақил қура олмайди. Лойиҳа муҳим аҳамиятга эга”, – деб ўз тавсиясини ҳам билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги биринчи атом электростанцияси Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда қурилади.