Хотин-қизлар жиноятчилиги 35,7 фоизга камайди

Фото:http://present5.com. Иллюстратив сурат

Мамлакатимизда хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳоллари кейинги уч йилда камайган. Хусусан, олиб борилган профилактика ишлари натижасида хотин-қизлар жиноятчилиги 2016 йилда 5 фоизга, 2017 йилда 11 фоизга камайган бўлса, 2018 йилда 35,7 фоизга камайган.

Ўтган йили жиноятга қўл урган 113 нафар ва ҳуқуқбузарлик содир этган 780 нафар хотин-қиз кафиллик асосида жазодан озод этилган.

Хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тури таҳлилига назар ташласак, улар асосан фирибгарлик, ўғрилик ва иқтисодий жиноятларга қўл ураётганликларини кўриш мумкин.