Қарз йўқлиги ҳақидаги маълумотнома энди сўралмайди

Фото: http://uchquduq.uz

Фақат бу тартиб 2019 йил 1 августдан кучга киради. Президентимизнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорида бу белгилаб қўйилди.

 Ушбу ҳужжатга кўра 2019 йил 1 июндан:

  • давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларидан (прописка ва почта манзилидан қатъий назар) мурожаат қилиши мумкин;
  • 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши таъқиқланади.