Тошкентда қанча оила бор?

Фото: uza.uz

Бу саволга ҳокимликда пойтахт туманлари ҳокимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов аниқлик киритди. Унинг айтишича, пойтахтда бугунги кунда 750 мингта оила мавжуд. Ҳокимият томонидан аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш учун доимий ишлар олиб борилмоқда

«Улардан 150 мингтаси уйга муҳтож. Ушбу масала ҳисобга олинган ҳолла жорий йилда 20 мингта хонадон қурилади. 2017 йили Тошкентда 7976 та хонадон фойдаланишга топширилган бўлса, ўтган йилда 11400 хонадонли уйлар қурилган», – деб маълумот берди бу ҳақда Д.Ҳидоятов.