Ўзбекистонлик ишчи 10-қаватдан тушиб кетди

Фото:realbrest.by

Россиянинг Ленинград вилоятида қурилаётган кўп қаватли уйнинг 10 қаватидан тушиб кетган Ўзбекистон фуқароси омон қолган.

«Фонтанка» интернет-нашрининг хабар беришича, воқеа ўтган шанба куни содир бўлган. «23-ёшли ишчи оғир аҳволда касалхонага олиб келинган. Унда жуда кўп турли жароҳатлар борлиги аниқланган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқдалар», — деб ёзган нашр.

Маълум бўлишича, ишчи Россияда рўйхатдан ўтмасдан ишлаб келган. Айни пайтда воқеага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.