АРСЕН ВЕНГЕР МУКОФОТЛАНДИ

Фото: ftbl.ru

Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Laureus World Sports” мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни тўпчиларнинг собиқ ўйинчиси Сеск Фабрегас ҳамда  «Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Пьеро топширган.

“Фаолиятим жуда узоқ давом этди, бироқ футболга бўлган шавқим ҳеч қачон ўзгармади. Одамларга бўлган туйғуларим ўзгармади”, – деб таъкидлаган тадбирда сўзга чиққан Венгер.

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис 2017/18 мавсумидан сўнг «Арсенал»ни тарк этганди. Унинг раҳбарлигида жамоа уч марта Англия премер лигаси ва етти марта Англия кубоги ғолиби бўлган.