Индонезия Олимпиада-2032 ёзги ўйинларига даъвогар

Фото: dentons.com

“Antara” ахборот агентлиги хабарига кўра, Жакарта 2032 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақидаги аризани Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ)га топширди.

Ўтган йилда мамлакатда ўтказилган Осиё олимпиада ва параолимпиада ўйинларига Халқаро олимпиада қўмитаси юқори баҳо бериб, йирик спорт мусобақаларига мезбонлик қилишда Индонезиянинг имкониятлари катта эканини таъкидлаган эди. Шу боисдан, ХОҚ раҳбарияти Жакартанинг таклифини мамнуният билан қабул қилган.