Ўзбекистонлик сайёҳлар Таиландда 80 млн доллар сарфлаган

Фото: holidayguru.ie

2018 йилда Таиландда бўлиб қайтган ўзбекистонлик сайёҳлар қарйиб 80 млн доллар сарфлаган.

Ўтган йили 17953 нафар мамлакатимиз фуқароси Жанубий Осиёдаги ушбу экзотик мамлакатга саёҳат қилган ва улар томонидан сарфланган маблағнинг аниқ миқдори 78 млн АҚШ долларини ташкил этган.

«Биз 2019 йилдаги сайёҳлик истиқболини ҳам юқори баҳолаймиз ва Ўзбекистондан келаётган сайёҳлар оқими кўпайиши учун Таиланднинг янги имкониятларини намоён этишга тайёрмиз», — деган мамлакат сайёҳлик идорасининг мутасаддиси.