Ўзбекистон сув ҳавзалари: АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ

Фото:http://club.silver-ring.ru

Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган ушбу кўлларнинг умумий майдони 370 минг гектарга тенг. Узунлиги 186 км, кенглиги ўртача 21 км, энг чуқур жойи эса 45 метрни ташкил этади. Кўллар тизимида кўплаб оролчалар ва қуруқликлар мавжуд.

Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизими юртимиздаги ноёб ўсимликлар ва ҳайвонот олами сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланади. Кўллар ва уларнинг соҳилларида Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва қушлар яшайди.

Айдаркўл табиий сув ҳавзасининг Навоий вилоят ҳудуди 151 минг гектарни ташкил қилади, қолгани Жиззах вилояти ҳудудига қарашли. Ушбу кўллар 1969 йилда Сирдарёдан тошиб чиққан сувлар эвазига пайдо бўлган. Кўллар суви асосан коллектор-дренаж, ташландиқ сувлар, Сирдарё ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Чордара” сув омборидан тушадиган сувлар эвазига кўпаяди.