«Поле чудес» иштирокчилар келтирган совғаларни нима қилади?

Фото: vgoroden.ru

Россиянинг Биринчи каналида намойиш этиладиган “Поле чудес” капитал-шоусини миллионлаб мухлислар мириқиб кўрадилар. Ўйин иштирокчиларининг деярли барчаси студияга совғалар билан келади. Хўш, бу совғаларнинг тақдири нима бўлади?

Яқинда Биринчи канал “Поле чудес” ўйини суратга олиб бўлингандан кейин студияда нималар бўлишини намойиш қилди. Тасвирлардан маълум бўлдики, егулик ва ширинликлар тақдирини студия меҳмонлари “ҳал этаркан”. Яъни, улар егуликлардан студиянинг ўзида татиб кўришлари, шунингдек ўзлари билан олиб кетишлари мумкин экан.