Мамлакатимизга АҚШ делегацияси ташриф буюради

Фото: uza.uz

Эртага, 25 февраль куни мамлакатимизга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди ҳамда мамлакатимизнинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш ўрин олган.