«HUMO ARENA» муз саройининг тантанли очилишига бағишланган медиа-ивент ўтказилади

Фото:nationalteamsoficehockey.com

Жорий йилнинг 11 март куни ЭОАВМА матбуот анжуманлари залида ушбу йилда мамлакатимиз спорти ҳаётидаги энг ёрқин воқеа бўлиши кутилаётган “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилишига бағишланга медиа-ивент ўтказилади.

“Humo Arena” муз саройи мажмуаси матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда маҳаллий ва хорижий ОАВларнинг 200 га яқин вакили иштирок этиши кутилаяпти.

         Медиа-инвент доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, ташкилий қўмита аъзолари, архитекторлар, “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилиши маросими ташкилотчилари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси хоккей федерацияси, Ўзбекистон Республикаси спорт федерациялари вакиллари ҳамда таниқли спортчилар журналистларнинг саволларига жавоб берадилар.

         Тадбирда “Humo Arena” муз саройининг қурилишига бағишланган “Time laps” ролиги, шунингдек спорт мажмуасининг расмий рамзи ва шиори намойиш этилиши режалаштирилган.

Медиа-ивент тантанали фуршет билан якунланади.