Футболчиларни чақмоқ урди

Фото: thekievtimes.ua

Португалиянинг «Насонал» футбол клуби аъзолари машғулот ўтказаётган вақтда ғайритабиий ҳодиса юз берди. Футболчилар Бразилиядаги стадионлардан бирида машқ билан банд, осмонда эса момақалдироқ гумбурлаб турарди. Кутилмаганда кучли чақмоқ чақнаб, тўғри футболчилар шуғулланаётган майдонни нишонга олган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, майдондаги клуб аъзоларининг барчаси ҳушдан кетиб йиқилган. Уларнинг айримларига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келган бўлса, бошқалари бировларнинг кўмагисиз оёққа турган. Юз берган ҳодиса футболчиларнинг барчаси ўз таъсирин қолдирган: кимнингдир бадани тирналган, яна бошқа бировнинг боши ғурра бўлган. Тиббиёт ходимлари, шунингдек клуб аъзоларининг аксариятида ҳолсизлик кузатилганини қайд этганлар.