Мамлакатимизда “Яшил хиёбон”лар ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига кўра, юртимизнинг барча ҳудудида 2018 йилнинг куз мавсумида 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Жорий йилнинг баҳорида эса 150 млндан зиёд манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар барпо этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил қилинади.