Американинг энг хавфли душмани унинг ҳарбийлари билан ёнма-ён яшаган

Фото:politeka.net

Голландиялик журналист Бетте Дамнинг  яқинда «Мулла Умарнинг махфий ҳаёти» деб номланган китоби нашр этилди. Адиба асарига материаллар йиғиш учун учун беш йил сарфлаган ва бу даврда “Толибон” ҳаракатининг кўплаб аъзолари билан мулоқотда бўлган.

Китобдаги ўқувчилар эътиборини тортадиган жиҳатлардан бири “Толибон” ҳаракатининг раҳбари Мулло Умар вафот этгунига  қадар Афғонистондаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида жойлашган хонадонда яшаганлиги ҳақидаги фикрдир. Яъни, илгари бот-бот такрорланганидек, Мулло Умар бирон марта қўшни Покистон ҳудудида яширинмаган. Аксинча, у ўзи туғилиб ўсган Зобул вилоятида АҚШнинг “Wolverine” жанговар операция базасидан 4,8 километр узоқликдаги махфий уйда яшаган. Китобида ёзилишича, америкалик аскарлар бу уйда тинтув ҳам ўтказишган, лекин толибонлар етакчи яширинган жойни топа олмаганлар.

Китоб муаллифи Мулла Умарнинг асосий тансоқчиси Жаббор Умарий билан мулоқотда бўлган. АҚШ бошчилигидаги кучлар томонидан Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти қулатилгандан сўнг у ҳаракат етакчисининг тан соқчиси этиб тайинланган. Бу пайтда Америка Мулло Умарнинг боши учун 10 миллион доллар мукофот пули эълон қилган эди.

Мулла Умар АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ўтказилган амалиётда берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган. Китобдаги маълумотларга қараганда 2001 йили Мулла Умар “Толибон”га раҳбарлик қилишни мудофаа вазири Мулла Убайдуллоҳга топширган. У ёлғиз яшаган ва ўзи ихтиро қилган тилида кундалик ёзиш билан шуғулланган. Мулла Умар 2013 йил 23 апрелида вафот этган ва тобутсиз дафн этилиб, қабри текислаб қўйилган.