Бухорода 20 мингта иш ўрни яратилади

“Буюк ипак йўли” лойиҳаси юзасидан бошланган ўзбек-хитой муносабатлари доирасида Бухоро вилояти ҳоким Ўктам Барноев Хитойнинг “Hebei Jiupeng Pharmaceutical Co., LTD” компанияси вакилларини қабул қилди.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган музокарада вилоятда “Кичик саноат ва қишлоқ хўжалигини кластер тарзида ривожлантириш” лойиҳасига кўра саноат зонасида дори-дармонлар учун ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш, қоғоз, крахмал ва фурфурол ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш зонасида йирик ер майдонларга хорижнинг илғор технологияларини тадбиқ этган ҳолда маккажўхори  етиштириш истиқболи кўриб чиқилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, умумий қиймати 80 млн АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали вилоятда 20 мингга яқин иш ўрни яратилади.