Кичик ўзгаришнинг катта эътирофи

Пойтахтимизнинг аҳоли гавжум нуқталарида, жумладан айрим бозорларда ўрнатилган замонавий чиқинди қутилари кўпчиликнинг назаридан четда қолмади. Жумладан, бу АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ходимларининг ҳам эътиборига тушган. Элчихонанинг расмий телеграмм каналида бу янгиликка қуйидагича изоҳ қолдирилган: “Тошкент шаҳар бозорида чиқиндиларни қайта ишлаш учун қўйилган баклар аъло даражада кўриниш касб этган. Шундай оддий қадамлар атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш борасида катта аҳамият касб этади. Шундай давом эт, Ўзбекистон!”, – дейилган.