Россия Ҳарбий ҳаво-коинот кучлари Идлибдаги қочоқлар лагерига зарба берди

Мазкур амалиёт натижасида лагерда бўлиб турган суриялик фуқаролардан икки нафари ҳалок бўлди, 19 нафари эса жароҳат олди. Суриядаги мухолифат кучларининг хабар қилишича, авиа зарбалар оқибатида жароҳат олганларнинг аксариятини болалар ташкил этади.

«Хмеймим авиабазасидан ҳавога кўтарилган Су-34 қирувчи-бомбардимончилари ярим тундан бошлаб тонгги соат тўртгача зарбалар берди», дейилади хабарда. БМТ Олий комиссариати бошқармасининг таъкидлашича, Сурияда қуролли низолар бошланганидан бери 6,6 миллион нафар фуқаро яшаб турган жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган бўлса, улардан 5,6 миллионини қочоқлар ташкил этади.