Boeing 737 MAXга ишонч йўқолмоқда

RENTON, WA - JANUARY 29: A Boeing 737 MAX 8 airliner lifts off for its first flight on January 29, 2016 in Renton, Washington. The 737 MAX is the newest of Boeing's most popular airliner featuring more fuel efficient engines and redesigned wings. (Photo by Stephen Brashear/Getty Images)

Эфиопия, ундан аввал Индонезия компаниясига қарашли шу турдаги ҳаво кемаларининг фожиали ҳалокатидан сўнг Boeing 737 MAX ларнинг хавфсизлигига бўлган шубҳа ортиб бормоқда. Шу туфайли дунёнинг айрим авиакомпаниялари бу турдаги ҳаво кемалари парвозини вақтинчалик таъқиқлаб қўймоқда. Бу борада биринчи бўлиб Хитой шундай қарорга келган бўлса, энди Туркия ва Қозоғистон миллий авиаташувчилари ҳам йўловчилар ҳаётини хавфга қўйишни  истамагани учун шундай йўл тутишга мажбур бўлишди.

Жумладан, Туркия Boeing 737 MAX 8 ва Boeing 737 MAX 9 ҳаво кемаларини парвоздан олган. Маълумотларга кўра, шу турдаги ҳаво кемалари билан боғлиқ авиаҳалокатларнинг сабабига ойдинлик киритилмагунга қадар улар ангарларда сақланади. Бу борада мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси эса ўз текширувини бошлаб юборган.