Навоийда “газ заправка”ларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишларда электр, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, талон-торож ҳолатлари содир этилгани аниқланган. Мисол учун, Навоий шаҳридаги «Навоий метан сервис» (3,6 миллиард), «Навоий АСКОМЖ» (1,2 миллиард) ва «Зарафшон файз оил» (1,2 миллиард) МЧЖлар жами бўлиб 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Ушбу ҳолатлар  юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шунинг билан бирга, 2018 йилда истеъмолчиларнинг электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ қарздорликларидан 39,5 миллиард сўми ундириланган.