«ҲУНАРМАНД» УЮШМАСИ ЖАҲОН ҲУНАРМАНДЛАРИ КЕНГАШИ АЪЗОСИ БЎЛДИ

Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-APR) бўйича президенти (WCC-APR) Гадой Каддумининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг “Ҳунарманд” уюшмаси мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилинган.

Президентнинг айтишича, «Ҳунарманд» уюшмасининг мазкур халқаро ташкилот сафига кириш юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал этилган ва уюшма жорий йилнинг март ойида Жаҳон ҳунармандлар уюшмасига расман қабул қилинган. Қарргоҳи Лондонда жойлашган ушбу ташкилот аъзоси бўлиш соҳада ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш имкониятини кенгайтиради.