Маурицио Сарри: Финал Бокуда ўтаётганидан хурсандман

Фото:Football.ua

Англиянинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Европа Чемпионлар лигасининг финал ўйини Боку шаҳрида ўтказилаётганидан хурсанд эканини маълум қилди.

“Mirror” нашрининг ёзишича, 60 ёшли мутахассис бу ҳақдаги мулоҳазалари билан Украинанинг  “Динамо” клуби билан 1/8 учрашувлари доирасидаги ўйиндан сўнг ўртоқлашган. Мазкур учрашувда англияликлар “Динамо” дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишган. Италиялик мутахассис финал учрашуви Бокуда ўтказилаётганидан мамнун эканини баён қилиш билан бирга, ҳал қилувчи ўйин олдидан шогирдлари собиқ жамоаси «Наполи»га қарши майдонга тушса мамнун бўлишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви 29 май куни Боку олимпия стадионида бўлиб ўтади. ¼ иштирокчиларини саралаш маросими бугун Боку вақти билан соат 16:00 да бошланади.