Қозоқистонлик пенсионер “Lamborghini” ясади

Жамбил вилоятида яшовчи 67 ёшли Мей Тафиқов машҳур спорт автомобилининг нусхасини ясади. Бунинг учун у 9 йил меҳнат қилган. Ихтирочи спорт машинасининг нусхасини яратишда эски машиналарнинг эҳтиёт қисмларидан, ҳатто тракторнинг радиаторидан фойдаланган. Айрим қисмларни эса темирни эритиб тайёрлаган.

Ҳаваскор автомобилсоз уловни яратишда инновацион технологиялардан ҳам фойдаланган. Жумладан, машина двигателини мобиль телефони орқали ўт олдириш мумкин. Айни пайтда эса ихтирочи машина салонини жиҳозлаш ва электр қисмларини ўрнатиш билан банд. Буни қарангки, ҳали “конвейр”дан чиқмаган машинага харидор ҳам топилди ва у яхшигина пул таклиф этаяпти.