Астероид Ерга яқин масофадан учиб ўтади

Фото: sputnik.by

Америка фазо корпорацияси – NASAнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 22 март куни EA2  астероиди Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтади. Мутахассисларнинг айтишича, йирик самовий меҳмон билан сайёрамиз орасидаги масофа 305 минг километрни ташкил этади. Ўлчами 18 дан 40 метргача деб тахмин қилинаётган астероиднинг ҳаракатланиш тезлиги чекундига 5 километрдан иборат бўлади.   Бундан илгарироқ, Санкт-Петербург давлат университети олимлари 2068 йилда она сайёрамизга Апофис астероиди урилиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб, шов-шувларга сабаб бўлганди.