Ўзбекистоннинг энг янги тарихи. Уни қандай тасаввур этамиз?

Фото: academy.uz

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти ҳамда академиянинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик маркази томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда соҳа олимлари, ёш тадқиқотчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан тарихий хотира ва тарих фанини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Президентимизнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатида “Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш” зарурлиги таъкидланган эди. Таъкидлаш жоизки, бу борада давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон тарихини ўрганиш ишларини самарали ташкил етиш юзасидан “Эл харитаси” бўйича фаолият ташкил этилмоқда.

Жумладан, Фанлар академияси тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилган. Кенгаш  аъзолари, Тарих институти ҳамда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ томонидан қатор муаллифлик ва жамоавий монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, “Ўзбекистон тарихи”, “Ўзбекистон энг янги тарихининг долзарб масалалари” журналлари чоп этилади.

Улар орасида фанлараро ёндашув асосида яратилган «Новейшая история Узбекистана» дарслигини алоҳида қайд этиш зарур. МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб, у энг янги тарих бўйича ёзилган дарслик ҳисобланади. Бунда ўқув адабиётларини яратишнинг дунё тажрибаси ўрганилди.

Анюманда журналистлар оўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.