Златан: «Фергюсонсиз ҳам ҳаёт давом этади»

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович Алекс Фергюсон жамоа бош мураббийлигидан кетганидан сўнг қандай қийинчиликларга дуч келингани ҳақида гапирди. «Ҳозир нима юз бераётган бўлса, кўпчилик буларни Фергюсон даври билан солиштирилаяпти. Улар: «Агар Фергюсон бўлганида бунақа бўлмасди, Фергюсон бунақа йў тутмаган, бошқача иш қилган бўларди», – деяпти. Ҳамма Фергюсон хаёли билан яшаган.  Уларни ўрнида мен бўлсам, энди Фергюсон йўқ, деган бўлардим. Мен бу ерга ўз тарихимни яратиш учун келганман. Шу боисдан, илгари нималар бўлгани ҳақидаги гапларни эшитишни истамайман, бугунги кун, янги менталитет билан яшаш керак. Фергюсон клубдаги ишини қилиб кетди, лекин ҳаёт давом этаяпти. Қанчалик қийин бўлмасин, «МЮ» ўз йўлини топиши керак», –  деган афсонавий футболчи “Mirror” нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш керак, узлуксиз 27 йил клубда бош мураббийлик қилган Фергюсон 2013 йилда жамоа билан хайрлашган. Златан «МЮ» сафида 2016-2018 йилларда тўп сурган ва айни вақтда «Лос-Анжелес Гэлакси» жамоаси таркибида майдонга тушаяпти.