Силвестр Сталлоне: “UFC “худо”лари – Ҳабиб ва Конор иштирокида яна жанг кўриш умидим бор»

Фото: Reporter.mk

Америкалик актёр и режиссёр, қатор филмларда суратга тушиб мухлислар эътиборини қозонган Силвестр Сталлоне Конор  Макгрегор ва Ҳабиб Нурмуҳаммедовлар яна бир-бирига қарши рингга кўтарилишларидан умидвор эканини айтган. «Конор ҳозир гарангсиб қолган. Агар у ўзидаги қўрқувни енга олмаса ва Ҳабибнинг устидан ғалаба қозона олмаса, умрининг қолган қисмини изтиробда ўтказади. Конор ўзига қарата: «Яхши, ўзим учун қийин даврни бошдан ўтказдим. Очиқчасига ҳақоратландим ва гарангсиб қолдим. Мен кучли рақиб устидан ғалаба қозонишим ва ўзимни тиклашим шарт», – дейиши керак.

Менимча, Конор октябрда бўлиб ўтган жангда ўзига юқори баҳо бергани ва кибрга берилгани туфайли ютқазди. У ҳимояланиш ўрнига, Ҳабибга яқинлашиб башарасидан мушт еди. Конорнинг Б режаси йўқ эди, унинг ҳеч қанақа режаси бўлмаган. Умид қиламанки, биз UFCнинг “худо”лари иштирокидаги жангга яна гувоҳ бўламиз. Мен бу жанг унинг учун вазиятни тиклаш охирги имконият бўлган йигитни рингда кўрмоқчиман”.