«Буюклар бўлган, улуғлар бор ва Месси бор»

“Барселона” ҳужумчиси Лео Мессининг “Бетис” дарвозасига киритган тўпи кўплаб футбол мухлисларини ҳайратда қолдирди. Ижтимоий тармоқлар бу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларга тўлиб кетди. Мессининг маҳоратига тан берган буюк футболчилардан бири Гарри Линекер ҳам голдан завқланиб ўз эҳтиросларини яшириб ўтирмади. «Учинчи гол – бу нонсенс. «Ҳаммма даврнинг буюклар бўлган, улуғлар бор ва Месси бор», – деб ёзган твиттердаги саҳифасида афсонавий немис футболчиси.

«Барселона»-«Бетис» учрашуви 4:1 ҳисоби билан тугаган, 5 марта сайёрамизнинг энг зўр футболчиси деб эътироф этилган Месси учрашувда учта тўп киритган бўлса, яна бир гол муаллифи Луис Суарес бўлди.