Назарбоев истеъфога чиқди

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни мамлакат халқига телемурожаат қилиб президентлик лавозимидан истеъфо берганини маълум қилди. 79 яшар Н.Назарбоев Қозоғистонни 30 йил бошқарган, 7 марта президентликка сайланган.

Н. Назарбоев ўзининг Элбоши мақомида фаолиятини давом эттириши бундан сўнг Нуротан партияси раиси, Конституциявий суд раҳбари ва Хавфсизлик кенгаши раиси сифатида қолади. Қозоғистон конституциясига 2018 йили киритилган ўзгартишга кўра, Нурсултон Назарбоев умрининг охирига қадар Хавфсизлик кенгаши раиси бўлиб қолади ва мамлакат ҳаëтига оид муҳим хабарларни қабул қилиш ваколатини ўзида сақлаб қолади. Назарбоев телемурожаати давомида миллатдошлари¸ хусусан¸ қозоқ ëшларини мамлакат мустақиллигини кўз қорачиғидек қўриқлашга чақирган.

Президент ваколатларини конституцияга мувофиқ, Сенат раиси Қосимжўмарт Тўқаевга ўтганини билдириб, унинг президент сифатида масъулият билан ишлашига ишонч билдирди.