Хоразмда янги “Экобоғ”

Фото: иллюстратив сурат

Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти ҳамкорлигида Урганч туманида 12,5 гектар майдонда янги “Экобоғ” барпо этилмоқда.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган кўнгиллилар вилоятнинг маҳаллий иқлимига мос 2 минг тупдан ортиқ, тут, эман, чинор, акация, арча каби эстетик завқ берувчи манзарали дарахт кўчатларини ўтқазмоқдалар.
Вилоят фаоллари томонидан эзгу ва хайрли амаллар сифатида барпо этилган мазкур “Экобоғ” нафақат Орол бўйи экологик муаммоларини юмшатишда, балки ҳалқимизнинг она табиатга бўлган юксак эхтиромининг ёрқин мисолидир, дейилади Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилояти партия ташкилоти хабарида.