Қозоғистонда яна учта шаҳар номини ўзгартиш таклиф этилди

Фото: sputniknews.kz

Қозоғистоннинг «Ак Жол» демократик партияси раиси ўринбосари Казбек Остона шаҳри номи Нур Султон деб қайта номланиши ортидан Петропавловск, Павлодар ва Семей шаҳарлари номларини ҳам ўзгартиш таклифи билан чиқди.
«Петропавловск шаҳри номини Абилай хон, Павлодарни миллий истиқлолимиз учун курашган Кенесари хон, Семейни эса Алихон Букейхонов номи билан аташни таклиф этаман. Бу борадаги ишларни худди шу тарзда давом эттиришимиз керак», — деган у шаҳарлар номларини ўзгартириш борасида ўз таклифини билдириб.
Қайд этиш керак, давлат раҳбарининг 23 мартдаги фармони билан Остона шаҳрининг номи мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур Султон деб ўзгартирилган эди.