Экология борасида Хитой билан ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, академик Н.Аимбетов таркибида бўлган мамлакатимиз делегацияси Хитой Фанлар академияси Экология ва география институтида (Урумчи) илмий сафарда бўлиб қайтди.
Хитойнинг Экология ва география институти Марказий Осиёдаги қурғоқчил минтақаларда тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган. Институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, хусусан, Ботаника институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйган.
Томонлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувларда Шимолий Хитой ва Марказий Осиё шўрланган ерларни ривожлантириш ва қумларни аниқлаш мақсадида қурғоқчил минтақаларда тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, Орол денгизини қайта тиклаш бўйича янги қўшма лойиҳалар, Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларига қўшма илмий экспедицияларни ташкил этиш ҳамда Тошкентдаги Ботаника институтининг Миллий гербарийсини рақамлаштириш учун замонавий ускуналар билан жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.